Мукофотланганлар
Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари — мамлакатнинг энг юксак давлат мукофотлари бўлиб, улар орқали фан ва техника, таълим ва тарбия, маданият ва санъат, адабиёт ва журналистика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, спорт, ахборот технологиялари ва ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ҳамда миллий қадриятлар ва маънавиятни юксалтириш йўлида катта ҳисса қўшган фуқароларнинг хизматлари юксак даражада эътироф этилади; давлат мукофотлари юртимиз тараққиёти, жамиятда меҳнат ва ижод аҳлига бўлган ҳурматни ошириш, ватанпарварлик ва садоқатли хизматни улуғлашнинг рамзи ҳисобланади.
- Мукофотланган сана: 2026 йил 28 Май

Ҳолиқов Шокир Қўзибой ўғли
С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқитувчиси, сценарист ва кинорежиссёр
"Шуҳрат" медали

Юсупов Илхомиддин Шарофидинович
Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекциясининг Шаҳрисабз минтақавий реставрация маркази директори
"Шуҳрат" медали

Юлдашев Зафар Абдуманнапович
Болалар контентини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари
"Шуҳрат" медали

Файзуллоев Миршакар Шуҳратович
эркин ижодкор, телебошловчи
"Шуҳрат" медали

Файзиев Элбек Нуруллаевич
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, актёр
"Шуҳрат" медали

Умаров Нодирбек Тўлқинович
эркин ижодкор, бастакор
"Шуҳрат" медали

Тажиева Рохат Закировна
Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директорининг ўринбосари
"Шуҳрат" медали

Самибаев Масуд Кимович
«Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси директори, Самарқанд вилояти
"Шуҳрат" медали

Саидов Муминхон Мунир ўғли
Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори, Самарқанд вилояти
"Шуҳрат" медали

Рустамов Улуғбек Бохадирович
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри
"Шуҳрат" медали

Реймов Султамурат Еденбаевич
Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси халқ чолғулари оркестри дирижёри
"Шуҳрат" медали

Одилова Гулнора Кличевна
Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, каштачи, Қашқадарё вилояти
"Шуҳрат" медали