
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими
1996 йил 26 АпрельКўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр. Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида очиқ китоб фонида ғижжак ва рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб ХИЗМАТ КЎРСАТГАН МАДАНИЯТ ХОДИМИ деган ёзув жой олган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ. Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Барчаси
345Эркаклар
257Аёллар
88
Мукофот олган шахслар
Эргашев Ботиржон Юлдашевич
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти директори, шоир

Мирзаева Зебо Боймановна
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Ерназаров Бекназар
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, ёзувчи

Давлатов Олим Давлатович
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди директори, адабиётшунос
