
„Буюк хизматлари учун“ ордени
1996 йил 29 Август"Буюк хизматлари учун" нишони — Ўзбекистон олий давлат мукофоти. 1996-йил 29-августдаги № 251-И сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида таъсис этилган. 2003-йилда нишон тавсифига ўзгартиришлар киритилди. Бу орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг ҳалқаро обрўсини оширишга қара тилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар. Орден 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) қумушдан тайёрланади ва 8 қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрланган. Орденнинг қалинлиги 8 мм, оғирлиги 65 г.
Барчаси
178Эркаклар
128Аёллар
50