awards-one-image

Имом Бухорий ордени

2022 йил 15 Август

„Имом Бухорий“ ордени — Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири. 2022-йил 15-августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун асосида таъсис этилган. Орден муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал Бухорий шарафига номланган. Бу орден билан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари марказий осиёлик тарихий алломаларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга етказганлиги, ҳадисларнинг эзгу, умуминсоний ғояларини кенг оммага ёйганлиги, марказий осиёлик алломаларнинг асарларини илмий изоҳли таржима қилгани, уларнинг ислом динига оид асарларини тўплашдаги ва илмий тадқиқот ишларини олиб боришдаги фаол иштироки учун мукофотланади. „Имом Бухорий“ ордени билан мукофотланган шахсга Ўзбекистон республикаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ҳам берилади.

  • Барчаси

    178Барчаси
  • Эркаклар

    128Эркаклар
  • Аёллар

    50Аёллар

Мукофот олган шахслар