
Жалолиддин Мангуберди ордени
2000 йил 30 Август"Жалолиддин Мангуберди" ордени – Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири, мамлакатнинг олий ҳарбий мукофоти. Бу орден билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар. 2000-йил 30-августда таъсис этилган. Орден 925 пробали кумушдан тайёрланади, қиррадор кумушранг нурлар таралган бешбурчак шаклга эга. Орденнинг марказида, оқ айлана билан ҳошияланган доирада таралаётган нурлар фонида Жалолиддин Мангубердининг қабариқ зарҳал тасвири жойлашган. Орден кўкракнинг ўнг томонига, Амир Темур орденидан кейин тақилади.
Барчаси
178Эркаклар
128Аёллар
50