
Олий даражали дўстлик ордени
1996 йил 24 Апрель“Олий Даражали Дўстлик” ордени — Ўзбекистон Республикаси халқининг чексиз ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳал этишда юксак сиёсий ирода намоён этган, фаол ташаббусларни илгари сурган ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга янгича руҳ, чуқур ва амалий мазмун бағишлаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида эътироф этилган юксак хизматлари учун: хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари; хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари; халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари; атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган улкан намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар, бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари мукофотланади.
Барчаси
178Эркаклар
128Аёллар
50