awards-one-image

Ўзбекистон ифтихори

1998 йил 28 Август

Ўзбекистон ифтихори кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмал қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи — ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган эрда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра ЎЗБEКИСТОН ИФТИХОРИ деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмал қопланган дафна навдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ. Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

  • Барчаси

    178Барчаси
  • Эркаклар

    128Эркаклар
  • Аёллар

    50Аёллар

Мукофот олган шахслар